ДАРПАРДА

ДАРПАРДА — 1) дераза пардаси; 2) панжара шаклидаги ёғоч дарча. Д. ўтмишда дераза кўзи ўрнида ишлатилган, ундан хона ичига ёруғлик ва ҳаво кириб турган. Қишда эса совуқ кирмаслиги учун Дарпардага ёғланган қоғоз ёпиштириб қўйилган.