ДАРОЙИ

ДАРОЙИ, доройи — эртапишар жайдари узум нави. Оқ ва пушти (кизил) хиллари бор. Тупи ўртача усади. Оналик гули ривожланган. Барги ўртача, уч бўлакли, кам кертикли, тўқ яшил, сирти силлиқ Оқ Д. нинг узум боши ўртача (200—250 г), кенг конуссимон, шингиллари зич. Ғужуми ўртача, тухумсимон, оқ-кўкиш, карсиллайди, этдорлиги ва мазаси ўртача, пусти қалин. Июль охири — авг. бошларида пишади. Таркибида 15—19% қанд бор. Гектаридан 100—200 ц ҳосил беради. Қизил Д. узум бошининг катталиги 350—400 г, ғужуми йирик. Ранги тўқ пушти, таркибида 18—20% канд бор. Ҳосилдорлиги 200 ц/га боради. Ҳосил сифати ва микдори жиҳатидан Чилла-ки узум навига нисбатан анча устун. Д. новдалари 12—18 кўз қолдириб кесилиб, суғориладиган ерларда устирилса, яхши ҳосил беради. Совуққа, зам-буруғ касалликларига чидамсиз. Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари, қўшни давлатларда ўстирилади.