ДАРОМАД

ДАРОМАД — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект уз фаолияти натижасига кура оладиган пул ва товар — моддий тушум. Даромад пул ва моддий шаклга эга бўлиб, уларнинг йиғиндиси жами Даромадни ҳрсил қилади. Даромад эгалик нуқтаи назаридан аҳоли Д. и, корхона (корпоратив) Даромади ва давлат Д. ига бўлинади. Аҳолига тегадиган Даромад иш ҳақи, фойда, фоиз, рента, дивиденд шаклларига эга (қ. Аҳоли даромадлари, Давлат бюджети, Ялпи миллий маҳсулот).