ДАРОМАД ДЕКЛАРАЦИЯСИ

ДАРОМАД ДЕКЛАРАЦИЯСИ — молия ёки календарь йилида фуқаролар (жисмоний шахслар) томонидан солиққа тортиладиган жами даромадлари кўрсатилган ва давлат органларига такдим этиладиган хабарнома. Жаҳондаги барча ривожланган мамлакатларда мулк декларацияси билан бир қаторда жорий қилинган.

Ўзбекистонда «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида» (1991 й. 15 фев.) қонунига кўра, ўзининг асосий иш жойидан четда даромад топган жисмоний шахс Д. д. ни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апр. дан кечиктирмай ўзининг истиқомат жойидаги солиқ органига такдим этиши шарт. Тамом бўлган календарь йилида фақат асосий (хизмат, уқиш) жойида меҳнат вазифаларини бажаришдан даромад олган жисмоний шахслар шу йил учун олинган даромадлари хақида Даромад декларацияси такдим этмайдилар.

Муддатида такдим қилинмаган Даромад декларацияси учун ёки нотўғри маълумотлар берилиб даромадлар яширилганда фукаролар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.