ДАРОМАД

ДАРОМАД (мусиқада) — 1) муқаддима, дебоча, умуман асарнинг бош қисми, бўлаги;

2) мақом шўъбаси, шунингдек, унинг шаклига мутаносиб чолғу ва ашула асарларининг 1-бошлангич тузилмаси, хати. Сархат деб ҳам юритилади;

3) мақом шўъбалари орасидаги баъзи супоришлар. Улар навбатдаги шўъба учун муқаддима ҳисобла-нади. Mac, Даромади Насри Ушшоқ, Даромади Дугоҳи Ҳусайний ва ҳ. к.