ДАРОИМ

ДАРОИМ — Тохаристоннинг жан. даги Бадахшонда жойлашган тарихий туман. Илк ўрта аср Хитой манбаларида у Химотало мулки номи билан машҳур. Стань Цзанннт ёзишича, у Кишмдан шаркда жойлашган, ҳудуди бутунлай тоғлардан ташкил топган, аҳолиси баджаҳл, бешафқат, туркийларга ўхшаб кийинишган. Иқлими совуқ бўлса ҳам, ерлари унумдор. Аёллар ўзига хос бош кийим кийган. Бу ерда бир қанча қалъалар бўлсада, аҳоли ўтовларда яшаб, кўчманчи ҳаёт тарзи кечиришган. Дароимнинг биринчи подшоси саклараш бўлиб, унга кўп халқлар тобе эди. Туркий қавмлар б-н қўшничилик унга кучли таъсир қилган, натижада Дароим аҳолиси уларнинг куп одатларини ўзлаштириб олган. 20-а. бошида бу ту-манда 27 та қишлоқ мавжуд эди, уларнинг аҳолисини тожиклар, қарлуқлар, белужлар ва ҳазоралар ташкил этган; аҳоли деҳқончилик билан машғул бўлиб, кўп микдорда буғдой етиштирган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.