ДАРҲАМ

ДАРҲАМ — зардўзликяа мураккаб мужассамот тури. Буюм юзаси заминдўзи — гулдўзи усулида ифодали юза ҳосил қилиб тикилади, бунда ажойиб ранглар ўйини ва тилла жилоси ҳосил бўлади. Хилма-хил чоклар ва рангли замин (бахмал) буюмни янада бойитади. Дарҳам бой ва ҳашамдор буюмлар (мас, Бухоро амирининг кийимлари)га мўлжалланган. Бу мужассамотни малакали усталаргина бажара олган. Дарҳамда асосан ўсимликсимон нақш қўлланилади, айрим ҳолларда чизиқлар билан бўлинган майдонда ромблар ҳосил қилинган, уларга ўсимликсимон гуллар ҳам киритиб бойитилган. Бундай уйғунлик анъанавий бўлиб, тарихи 12—13-а. ларга бориб тақалади. Даврлар давомида гул и ва тикилиш усули мураккаблашиб борган, ижроси мукаммаллашган.