ДАРЧА — халқ меъморлигида кичик эшик ёки дераза тури. Ҳовлиларда қўшимча эшик вазифасини ҳам ўтаган. Меҳмонхона, турар жойларда хона ичига ёруғлик тушишига, ҳаво кириб туришига хизмат қилган. Кўп ҳолларда дераза вазифасини ўтаган Дарча ларнинг юзаси кўпинча панжара билан тўсилган. Ҳозир ҳам баъзи биноларда меъморий безак сифатида қўлланилади.