ДАО

ДАО (хитойча «дао» — қонун, йўл) — қад. хитой фалсафасининг муҳим тушунчаларидан бири. Дастлаб «йўл», «тариқат» маъносини, кейинчалик фалсафада табиатнинг «йуллари»ни, унинг қонуниятларини билдирган. Даосизмнинг асосий тушунчаси. Коинотнинг бош сабабчиси, унинг сирли қонунияти; ақл билан билиб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган, лекин қамма нарсада мавжуд бўлган ҳаётий бутунлик. Дао — хамма нарсанинг асоси. Дунё — Д. нинг «гавдаланиши»дир.