ДАНУНИЙЛАР

ДАНУНИЙЛАР, дануна — Миср ва Сурия ҳудудига мил. ав. 13—12-а. ларда кириб келган «денгиз халқлари» дан бири, данайлар билан айнан деб ҳисобланади. Мисрдан 12-а. да суриб чиқарилган. Д. Кичик Осиёнинг жан.шарқида ва Кипр о. да жойлашганлар. Мил. ав. 9-а. да Шарқий Киликияда Данунийлар давлати бўлган. Туркиядаги Қоратепа тоғидан (Жайҳон дарёси бўйида) 1946 й. да Данунийлар подшоҳи — Азитавадднинг битик тоши топилган.