ДАНУНИЙЛАР ДАВЛАТИ

ДАНУНИЙЛАР ДАВЛАТИ — Кичик Осиёнинг жан.-шарқидаги Адан водийсида жойлашган қад. давлат (мил. ав. 1-минг йилликнинг бошлари). Данунийлар давлати маркази Қоратепа тоғи атрофида бўлган. Данунийлар давлатининг энг гуллаган даври — Азитавадд подшолик қилган йиллар (мил. ав. 9-а. нинг 2-ярми) га тўғри келади. Мил. ав. 8-а. охирларида Оссурия подшоси Саргон II Адан вилоятини ўзига бўйсундирган. Данунийлар давлатида хетт ва финикия маданияти ва ёзувлари устувор бўлган.