ДАНИТОЛ

ДАНИТОЛ — қ. х. экинлари зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектицид-акарицид, синтетик пиретроидлар гуруҳига мансуб. Данитол экинлари асосий зараркунандалардан ҳимоя қилишда бир қатор сўрувчи қашаротлар (шира, трипе, оққанот, қандала) ва зарарли каналарга, сохта ва чин қалқондорларга ҳамда кўсак қуртига қарши 1—2 л/га меъёрида сарфланади. Боғларда ҳам Данитол бирйўла сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қирғин келтиради. Данитолнинг таъсир этувчи моддаси (фенпропатрин) ишлов берилган ғўза майдонларида 25 кундан кейин парчаланиб кетади.