ДАНДАРИЙЛАР

ДАНДАРИЙЛАР — мил. ав. 1-минг йилликда Кубаннинг қуйи ҳавзаси ва Азов денгизининг жан.-шарқий қирғоғида яшовчи меот қабилалари гуруҳининг эронийча номи. Дастлаб Гекатей (мил. ав. 6-а.), кейин Страбон, Плутарх томонидан айтиб ўтилган. Грек ёзувларидан ҳам маълум. Мил. ав. 4-а. дан Боспор подшолиги таркибида. Дандарийларнинг маркази — Coca ш. Д. жасур йўлбошчилари Олфак бошчилигида Митридатнинг Римга қарши курашида (мил. ав. 74—63) уни қўллабқувватлашган. Дандарийларнинг кейинги тақдири номаълум. Сарматлар билан аралашиб кетган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас.