ДАНБУРИТ

ДАНБУРИТ — бор силикатларининг кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи Ca[B2Si2O8]. АҚШнинг Данбури кони (Коннектикут штати) номидан. Ромб сингонияли. Кристаллари призма шаклида. Қаттиклиги 7—7,5. Зичлиги 3,0 г/см3. Ранги сарғиш, оч жигарранг, қорамтир ва рангеиз. Скарнларда датолит, аксинит, пироксен ва гранатлар билан бирга, чўкинди тоғ жинсларида эса доломит, ош тузи, гипс, ангидрит, гидроборацит, котоитлар билан бирга учрайди. Ўзбекистонда Қурама, Олай тоглари ва Ҳисор тоғининг жан. этакларида учрайди. Қ. х. да микроэле-ментли ўғит сифатида ишлатилади. Германия (Бранденбург), Швейцария, АҚШ (Нью-Йорк штати), Мексика, Япония, Россия (Приморье ўлкаси)да топилган.