ДАНАЙЛАР

ДАНАЙЛАР — Юнонистоннинг Арголида вилоятида яшовчи қад. юн. қабилалари, Гомер асарларида Данайлар Троя уруши қатнашчилари бўлиб, айёрлик қилиб (ёғочдан ясалган Троя оти ёрдамида) Трояни олганлар; шундан «данайлар ҳадяси» деган, яъни қабул қилувчилар учун ҳалокатли бўлган ҳадяни англатувчи ибора келиб чиққан.