ДАНАНГ

ДАНАНГ — Вьетнамнинг марказий қисмидаги шаҳар. Куангнамдананг провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 382,6 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Жан. Хитой денгизининг Дананг бухтаси соҳилидаги йирик порт (Хошиминдан кейин 2-ўринда). Транспорт йўллари тугуни. Савдо маркази, озиқ-овқат ва енгил саноат, механика, каучук и. ч., пластмасса, қурилиш материаллари, ип ва ипак газлама корхоналари, музей бор. Д. яқинидан кўмир ва олтин қазиб олинади.