ДАНАКЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИ

ДАНАКЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИ — раъногулдошлар (атиргуллилар оиласи)га мансуб, меваси данакли кўп йиллик ўсимликлар. Уларга ўрик, шафтоли, олхўри, олча (олволи), гилос, тоғолча, жийдадошлардан жийда ва б. киради. Данакли мева дарахтлари Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида бор. Д. м. д. уруғли мева дарахтларита қараганда эртароқ гуллайди, 3—4 йилда ҳосилга киради, одатда ҳар йили ҳосил беради, данагида, мас, ўрик мағзида 60% га қадар ёғ бўлади.