ДАНАК ШЎРАК

ДАНАК ШЎРАК, шўрданак — қовурилган ўрик данаги, қад. тамадди. Данаклар бир ҳафта давомида совуқ сувга ивитилгач, хандонписта каби оғзи очилади. Данак иссиқ намакобда яна уч кун ивитилади. Сўнгра қуритилади ва туйилган гилбўта билан бирга қозонда қовурилади. Данак шўрак Самарқанд, Бухоро ва б. вилоятларида кўп тайёрланади.