ДАМОВАНД

ДАМОВАНД — Эльбурс тоғларидаги ўчган вулкан. Бал. 5604 м (Эрондаги энг баланд чўққи). Д. ён бағирларидан иссиқ газ, шифобахш балчиқ ва олтингугуртли булоқлар чиқиб ётади. Чўққисида унча катта бўлмаган музликлар бор.