ДАМОДАР

ДАМОДАР — Ҳиндистондаги дарё. Уз. 580 км, ҳавзасининг майд. 20 минг км2дан ортиқ. Чхота-Нагпур платосидан бошланиб, Ҳиндганг текислигининг шарқий қисмидан оқади, Ганг дарёси дельтасида унинг тармоғи — Хугли дарёсига қуйилади. Ёз ва куз ойларида тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи 330 м3/сек. Қуйи оқимида кема қатнайди. Дамодар ҳавзасида ГЭС, сув омборлари, суғориш каналлари қурилган. Дамодар водийси Ҳиндистоннинг муҳим индустриялашган (иссиқлик электр ст-ялари, кўмир қазиб олиш, металлургия, машинасозлик) р-нларидан бири.