ДАММАМ

ДАММАМ — Саудия Арабистонидаги шаҳар. Шарқий вилоятнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 600 минг кишидан зиёд. Форс қўлтиғидаги порт. Мамлакатга келтириладиган юкнинг 70%и шу порт орқали ўтади. Арриёд — Даммам т. й. нинг охирги ст-яси. Кимё, пўлат эритиш, ойна-шиша, қоғоз, цемент саноати корхоналари, ун-т бор. Балиқ овланади.

Даммам — Форс қўлтиғи газ-нефть ҳавзасининг газ-нефть кони (1938 й. да очилган) маркази.