ДАМЛАШ

ДАМЛАШ, димлаш — таом пиширишдаги жараён. Баъзи таомлар пишгандан сўнг яна маълум муддат дамланиб меъёрига етказилади. Бунда овқатли идиш буғ чиқмайдиган қилиб жипс беркитилади, ё жуда суст оловда ёки қизиган ўчоқ таптида, ёхуд ўчоқдан олинган ҳолда дам едирилади. Мас, ош Дамлаш, чой Д., ва ш. к. Дамланганда масаллиқ қайнашдан тўхтаб, унда эриган турли фойдали неъматлар бир-бири билан кимёвий қўшилади ва янада лаззатлироқ бўлади. Иссиқ овқатларнинг барчасини, ҳатто суюқ ошларни ҳам Дамлаш тавсия қилинади. Иссиқ сомсанинг устига қалинроқ нарса ёпиб, дамлаб қўйилса, ўз бўғи таъсирида хамири юмшайди.