ДАМАШҚ ПЎЛАТИ

ДАМАШҚ ПЎЛАТИ — юқори сифатли гулдор қуйма пўлат. Ўрта асрларда асосан қилич ясашда ишлатилган. Ёруққа солиб қаралганда «хол ташлаб» товланиб туради. Суриядаги Дамашқ ш. номидан келиб чиққан, чунки шу ерда бундай пўлат и. ч. ривожланган эди (қ. Пўлат).