ДАМАНХУР

ДАМАНХУР — MAP даги шаҳар. Мамлакатнинг шим. да, Нил дарёси дельтасида, Искандария ш. дан 50 км жан. да жойлашган. Буҳайра муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 212,2 минг киши (1996). Муҳим т. й., автомобиль ва сув йўллари тугуни. Савдоҳунармандчилик, озиқ-овқат ва енгил саноат марказларидан. Тўқимачилик саноати корхоналари, ёғ з-длари, пахта тозалаш, гугурт, гилам тўқиш ф-калари, театр бор.