ДАМ БЕРИЛГАН ШУДГОР

ДАМ БЕРИЛГАН ШУДГОР — кузда ва баҳорда ҳайдалиб, шудгор қилинган, муайян муддат экин экилмаган дала; тупроқ ҳосилдорлигини табиий тиклаш воситаси тарзида қўлланилган агротехник тадбир. Дам берилган шудгор тупроқлари юмшатилган ва бегона ўтлардан тозаланган ҳолда сақланган, натижада бундай шудгор тупроғида ўсимлик учун озиқ моддалари тўпланган. Ҳоз. замонавий интенсив деҳқончилик тизимида деярли қўлланилмайди.