ДАЛЁНСОЙ

ДАЛЁНСОЙ (юқори оқимида Саримсоқлисой) — Тожикистон Республикаси Ўратепа туманидаги сой. Сирдарёнинг чап ҳавзасидаги Каттасойнинг ўнг ирмоғи. Туркистон тизмасининг шим. ён бағридан оқиб тушадиган 10 га яқин ирмоқлари бор. Уз. 26 км. Далёнсой мавсумий қор, ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 150 л/сек. Ёз ва кузда кўпинча қуриб қолади.