ДАЛЯНЬ

ДАЛЯНЬ, Дайрен — Хитойнинг шим.-шарқидаги шаҳар, Ляонин провинциясида, Сариқ денгизнинг Даляньвань қўлтиғи соҳилидаги порт (кж ортиб-тушириш йилига 50 млн. т.). Люйшунь ш. б-н бирга Люйда маъмурий р-ни таркибига кирган. Аҳолиси 5,4 млн. киши (1998). Балиқ овлаш базаси. Ташқи савдонинг муҳим марказларидан. Металлсозлик ва машинасозлик (кемасозлик), металлургия (пўлат эритувчи з-д), электроника, қурилиш, озиқ-овқат корхоналари бор.

Далянь 19-а. биринчи ярмида баликчилар қишлоғи бўлиб, аввал Циннив, 1860 й. дан Далянь деб аталган. 1898 й. даги конвенцияга биноан Россия бу ҳудудни Хитойдан ижарага олгач, Дальний деб ном олади ва шаҳар курила бошлади. Далянь 1904 й. дан 2-жаҳон уруши охиригача Дайрен номи билан японлар қўл остида бўлди. Россия-Хитой шартномасига биноан Хитой ҳукумати 1945 й. 14 авг. дан Даляньни эркин порт деб тан олди. Порт барча жиҳозлари б-н Россияга ижарага берилди. 1950 й. 14 фев. даги Россия-Хитой битимига биноан Далянь порти жиҳозлари билан ўша йили Хитойга кайтарилди. Даляньда тиббиёт, политехника, ва б. олий ўқув юртлари бор.