ДАЛВАРЗИНТЕПА

ДАЛВАРЗИНТЕПА — қад. шаҳар харобаси. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани маркази — Шўрчи ш. дан 10 км шим.-шаркда жойлашган. Майд. 47 га. Далварзинтепа 2 қисмдан: қудратли мудофаа девори (қалинлиги 10 м. гача) билан ўраб олинган шоҳ сарой қалъаси ва шаҳарнинг ўзидан иборат. Шаҳар ҳам мудофаанинг истеҳкомли тизимига эга бўлиб, бу ерда аслзодалар, ҳунармандлар, кулоллар, савдогарлар ва руҳонийлар истиқомат қилишган. Ўзбекистон санъатшунослик илмий тадқиқот ин-тининг санъатшунослик экспедицияси Далварзинтепада 1962 й. дастлабки текширув ишларини ва 1967 й. дан буён мунтазам археологик қидирув ишларини олиб боради. Душанба ш. да «Кушонлар даврида Марказий Осиё» мавзуида ўтган халқаро симпозиуми (1968) да экспедиция топилмалари (ҳайкаллар, кулолчилик буюмлари, шаҳар мудофаа иншоотларини ўрганиш натижалари ва ҳ. к.) асосида Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Далварзинтепа ўрнида бўлган, деган фараз олдинга сурилган эди. Мил. ав. 2-а. охири —1-а. ларда ҳоз. Далварзинтепа ўрнида кичик манзилгоҳ пайдо бўлган. Кушон подшоларидан Канишка даврида Далварзинтепа шаҳар сифатида шаклланган. Мил. ав. 1-а. охири — мил. бошларида Шим. Бақтрия ҳудудида Далварзинтепадан бошқа бунчалик йирик шаҳар манбаларда қайд этилмаган. Шаҳар ҳудудида уни бир қанча маҳаллаларга ажратган шоҳкўчалар, шунингдек, торкўчалар бўлган. Кенглиги 12 м. га яқин шоҳ кўчалардан бири бадавлат фуқароларнинг уйларидан иккитасига (дала белгиси: ДТ-5 ва ДТ-6) бориб такалади. 1972 й. экспедиция шу уйларнинг биридан вазни салкам 36 кг чамаси келадиган олтин безаклардан ва ёмбилардан иборат ноёб хазинани ва фил суягидан ишланган, дунёда энг қад. бўлган шахмат доналарини топди (қ. Далварзинтепа хазинаси). Бадавлат фуқароларнинг маҳалласидан ташқари шаҳарда, аркка (қўрғонга) яқин ерда ҳунармандлар ва кулолларнинг уйлари жойлашган. Шу ерда кўп хонали уй, кулолчилик буюмларини қуритиш май-дончаси ва 11 хумдон очилди. Қад. шаробпазлар яшаб, ишлаган уйлар ва мусалласхоналар шаҳарнинг қарши томонида жойлашган. Далварзинтепанинг шим.-ғарбий қисмидан Кушон маъбудаларидан бирига бағишланган ибодатхона топилган. Шаҳар девори ташқарисида эса будда ибодатхонаси ва аслзодалар дафн этилган дахма топилди. Асосий шоҳкўчалардан бири ўтган шаҳар марказида будда мажмуаси — улуғвор ҳайкаллари бўлган ибодатхона қад кўтарган (дала белгиси: ДТ-25). Мил. 3-а. охири — 4-а. бошларида Кушон подшолиги эфталийлар томонидан забт этилгандан кейин Далварзинтепа вайрон килиниб ҳаёт фақат унинг бир қисмидагина (ҳоз. қалъа (ҳисор) шоҳ саройи ўрнида) сақланиб келган.

Араблар истилосидан сўнг шаҳар батамом вайрон килиниб, ҳаёт Далварзинтепадан 10 км чамаси шарқца, Будрочтепа ўрнига кўчган. 1989 й. Д. ни ўрганишда янги босқич бўлди — Ўзбекистан санъатшунослик экспедицияси билан Япониянинг Токиодаги Сока ун-ти ва Кашихарадаги Археология ин-тининг проф. Кюдзо Като раҳбарлигидаги экспедицияси қамкорликда иш олиб боришмоқда. Марказий Осиё буддавийлик тарихини ўрганиш, буддавийлик персонажлари иконографияси, шақарсозлик жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва қонуниятлари, давлатчиликнинг шаклланиши, Буюк ипак йўли излари, Ку-шонлар давридаги диний эътиқодларнинг ўзаро таъсири ва улар Бақтрия-Тохаристон санъатида акс эттирилиши япон ва ўзбек олимлари олдидаги энг долзарб илмий муаммолар қаторида туради.

Лй. ;Дальверзинтепе [Коллектив], Т., 1978; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Дальверзинтепе — Кушанский город на юге Узбекистана, Т., 1978; Ртвеладзе Э., Великий шелковый путь. Энциклопедический справочник, Т., 1999.

Баҳодир Турғунов.