ДАЛВАРЗИН КАНАЛИ

ДАЛВАРЗИН КАНАЛИ — Сирдарёнинг ўнг соҳилидаги суғориш канали. Асосий шохобчалари билан (Сул, Ўнг, Хасёз) биргаликдаги уз. 67,5 км, шундан магистрал канал уз. 11,5 км. Сув ўтказиш имконияти 45 м3/с. 1930 й. да қурилган. Суғориш майд. 53,2 минг га, шундан 33,2 минг га Ўзбекистонда (Тошкент вилояти), 20 минг га Тожикистонда. Каналга сув Фарҳод ГЭСнинг юқори бъефидан ўзи оқиб чиқади. Далварзин канали асосан пастҳам жойлар буйлаб қазилган. Далварзин каналининг ўнг шохобчаси Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси бўйлаб, жан. дан шим. га қараб оқади. 1929—30 й. ларда қурилган. Ўз. 35 км. Сув ўтказиш имконияти 18 м3/с. Сул шохобчанинг уз. 21 км. Бошланиш қисмида (2 км) сув ўтказиш имконияти 26 м3/с, ундан қуйида 16 м3/с.