ДАЛВАРЗИН ЧЎЛИ

ДАЛВАРЗИН ЧЎЛИ — Тошкент вилоятидаги чўл, Сирдарёнинг ўрта оқими соҳили билан Мўғултоғ ва Олтинтепа тоғлари этаклари оралиғида жойлашган. Рельефи гил ва қумлардан таркиб топган паст-баланд текисликдан иборат. Янв. нинг ўртача т-раси —1°, июлники 30°. Совуқ булмайдиган кунлар 210 кун. Д. ч. нинг нам ўтлоқ тупроғида чиринди кўп. Марказий қисми оч тусли каштан тупроқдан иборат. Қум, шўрхок ва шағалли ерлар ҳам учрайди. Шим. ва шарқий қисмидаги тоғ олди Какаялар С Насос станциялари «—г Гидроузеллар қия текисликларининг тупроғи серунум бўз тупроқ. Д. ч. баҳорда бошокли ҳар хил ўсимликлар, жумладан рангўт, қўнғирбош билан қопланади. Ушбу ҳудудда Сирдарёнинг ўиг қирғоғидан бошлаб шарқ томон 4 та аккумулятив терраса мавжуд бўлиб, бал. 350 м дан 275 м гача ўзгаради. 4-терраса энг қад. бўлиб, жан. да Юқори Далварзин каналининг бош қисмида айрим жойлардагина қолдиқ ҳолда учрайди, 3-террасаси катта ҳудудни эғаллайди, унинг эни жан. да 16 км, шарқий чегараси Далварзин капали ўзани бўйлаб йўналган. У шим. томон давом этиб, Чаноқ қишлоғи яқинида Оҳангарон дарёсининг 3-террасаси билан туташади. 3-терраса қуйида жойлашган 2-террасадан бал. 10—15 м бўлган қиялик билан аниқ ажралиб туради. 3-террасанинг юзаси текис бўлиб, дарё томон бир оз қияроқ. Шим. да текислик қум тепалари, қум марзалари ҳамда ботиқлар б-н мураккаблашган. 2-терраса чўлнинг шим. ғарбида яхши ифодаланган, эни 14 км. Юзаси текисроқ, шунингдек, дарёнинг тақасимон қолдиқ ўзанлари учрайди. Уларнинг баъзилари ҳозир кўл. 1-терраса камбар (1,5—2 км), дарё ўзани бўйлаб жойлашган, юзаси тўлқинсимон текисликдан иборат.

Террасалар қалин лёсс, қумоқ, қумлоқ, шағал тош ва қумнинг ўзаро аралашмасидан тузилган. Дағал жинсларнинг қалинлиги 50—60 м. Террасаларда ётқизикларнинг литологик таркиби водий бўйлаб жан. дан шим. томон ўзгариб, қумлоқ, қумоқ ва гилнинг салмоғи ортиб боради. Шу сабабли грунт сувларининг сатҳи ҳам жан. да 10 м дан шим. да 1—2 м гача (Далварзин кўли ва ботқоқликларда). Қуйи террасаларда Фунт сувлари сатҳи асосан 1—2 м да жойлашган. Сувнинг минераллашув даражаси ҳам жан. дан шим. томон ортиб боради (ҳар литрда 1—3 г дан 10—12 г гача ва ундан ортиқ).

Далварзин чўлининг асосий қисми ўзлаштирилиб, деҳқончиликда фойдаланилмоқда. Ўртўқли ва Қумли ташлама коллекторлари зовур сувларини йиғиб Сирдарёга ташлайди. Юқори террасаларда суғориладиган бўз, бўз-ўтлоқ ва ўтлоқбўз, қуйи террасаларда эса суғориладиган ўтлоқ, айрим жойларда ботқоқ (Сирдарё бўйларида) тупроқлар мавжуд. Тупрокларнинг грунт сувларини ер юзига яқин бўлган жойларида шўрланиш юқори.

Асом Рафиқов.