ДАЛЬТОН

ДАЛЬТОН (Dalton) Жон (1766.6.9, Иглсфилд, Англия, — 1844.27.7, Манчестер) — инглиз кимёгари ва физиги. Атомистик назария асосчиси. Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси (1822 й. дан), Д. газлар хоссаларини ўрганиб, газларнинг парциал босими қонунини (1801), газларнинг эрувчанлиги парциал босимига боғликлигини (1803), кимёнинг асосий қонунларидан бири — каррали нисбатлар қонунини (1803) аниклаган. Дальтон кимёвий элементларнинг биринчи нисбий ат. м. лари жадвалини тузган (1803), метеорология масалалари билан ҳам шуғулланган. 1794 й. да илк бор кўриш нуқсони — ранг ажрата олмаслик (дальтонизм) ҳақида ёзган.