ДАЛОИЛ УЛ-ХАЙРОТ

«ДАЛОИЛ УЛ-ХАЙРОТ» («Яхши амалларга ҳужжат») — далоилхонада ўқилган асосий китоб. 15-а. да мусулмон ақоидшуноси Муҳаммад ибн Жазулий (?—1466) араб тилида ёзган. Муҳаммад (сав)га атаб ўқиладиган саловат ва мадҳиялардан иборат. 7 қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бир қисм ҳафтанинг маълум кунида ўқишга мўлжалланган. Китобда мусулмонларга тавсия этилган кундалик саловат айтиш услублари кўрсатиб берилгани учун диндорлар ундан мунтазам фойдаланадилар. Унинг шарҳлари ва туркий тилга қилинган таржималари ҳам мавжуд.