ДАЛМАЦИЯ

ДАЛМАЦИЯ — Хорватиядаги тарихий вилоят, қад аҳолиси — далматлар (номи шундан) ва б. 6—7-а. ларда славянлар келиб ўрнашган. 9-а. да Хорват давлати, 12-а. бошларида Венгрия таркибига кирган. 12—15-а. лар бошида ўрта аср шаҳар коммуналари (Задар, Сплит, Дубровник, Котор ва б.) гуллаб яшнаган. 1420—1797 й. ларда Далмация (Дубровникдан бошқа) Венеция қўл остида бўлган (16а. да Далмациянинг ички вилоятлари Туркия тасарруфига ўтган), 1797—1918 й. ларда Австрия таркибида (1805—13 й. ларда Франция қўл остида, 1809—13 й. ларда Иллирия провинциялари таркибида). 1918 й. дан Далмация (Задар ва Италия томонидан эғалланган баъзи ороллардан ташкари) Серблар, Хорватлар ва Словенлар кироллиги (1929 й. дан Югославия) таркибида. 1941 й. фашист босқинчилари томонидан ташкил қилинган қўғирчоқ «Мустақил Хорватия давлати» таркибига киритилган. 1945 й. дан Далмация Черногория (жан. қисми) ва Хорватия таркибида.