ДАЛЛОЛ

ДАЛЛОЛ — 1) Шарқ мамлакатларида савдо-сотиқ ишларида харидор билан сотувчи ўртасида воситачилик қилувчи, молга нарх қўйиб, уларни битиштирувчи киши. Хизмати учун муайян ҳақ олади. Ўзбекистонда чорва моллари бозорларида ҳозир ҳам фаолият кўрсатади;

2) биржа воситачиларининг умумий номи (к,. Брокер, Воситачи, Дилер, Маклер ва б.).