ДАЛАЙНОР

ДАЛАЙНОР, Хулуньчи — Хитойнинг шим.-шарқидаги кўл, Ички Монголиянинг шим. да. Майд. 1100 км2. Чуқ. 6—9 м, сув сатҳининг бал. 539 м. Кўлга қуйиладиган сувнинг микдорига қараб, унинг майдони ўзгариб туради. Далайнорга Керулен ва Орчун-Гол дарёлари қуйилади. Далайнор сувининг сатҳи кўтарилган вактларда сув Лойқа номли ирмоқдан оқиб чиқиб Аргунь дарёсига қуйилади. Далайнорнинг қирғоклари паст, ясси, суви чучук, балиқ кўп.

Д’АЛАМБЕР (D’ Alembert) Жан Лерон (1717.16.11 – Париж – 1783.29.10) – француз маърифатпарвари, математиги ва файласуфи. Париж ФА аъзоси (1754). 1751-57 й. ларда Далайнор Дидро билан биргаликда «Энциклопедия»ни нашр қилган. Мат., гидродинамика, астрономия, физика фанларини ривожлантиришга ҳисса қўшган. Meханикада динамика масалаларини статика усуллари билан ечиш унинг номи билан аталади (к,. Д’Аламбер принципи). Бу принципнинг мумкин бўлган силжишлар принципи билан мантикий бирлашиши — Д’Аламбер — Лангранж принципини ташкил этади. Моддий системалар ҳаракатининг дифференциал тенгламаларини тузиш қоидаларини ифодалаб берган. Сайёраларнинг ўз орбитасидан четга чиқиши назариясини асослаган. Илмий ишлари дифференциал тенгламалар, қаторлар назарияси, алгебрага оид. Далайнор дунёқарашига дуализм хос. Далайнор фалсафада сенсуализм мавқеида туриб, моддий оламдаги предмет ва ҳодисаларнинг объектив мавжудлигини ва уларнинг сабабий боғликлигини эътироф этган.

Д’АЛАМБЕР ПРИНЦИПИ – динамиканинг асосий принципларидан бири. Далайнорга асосан, моддий система нуқталарига қўйилган фаол куч икки куч йиғиндисидан, яъни моддий система нуқталарига тезланиш берувчи ва акс таъсир этувчи куч билан мувозанатдаги кучлар йиғиндисидан иборат бўлади. Фаол куч, акс таъсир этувчи куч ва шу кучлар вужудга келтирган инерция кучларининг қўшилишидан иборат кучлар системаси ҳар доим мувозанатда бўлади. Бундай системаларга статиканинг ҳамма тенгламаларини татбиқ қилиш мумкин. Далайнор кинетостатиканнж асоси бўлиб, динамика масалаларини статика усуллари б-н ечиш йўлларини кўрсатади.

Д’АЛАМБЕРЛАНГРАНЖ ПРИНЦИПИ — механиканинг асосий принципларидан бири; ҳар қандай идеал боғланишли механик системалардаги ҳаракатларнинг хусусиятини аниқлайди ва шу системаларга тегишли динамик, статик масалаларни ечиш усулларини беради. Ж. Д’Аламбер ва Ж. Лангранж номи билан аталади.

Далайнор —Л. п. га асосан, ҳар қандай идеал боғланишли механик системаларнинг ҳақиқий ҳаракати учун вақтнинг ҳар бир лаҳзасида барча фаол ва инерция кучларининг бажарган элементар ишлари йиғиндиси нолга тенг.