ДАЛАЙЛАМА

ДАЛАЙЛАМА [мўғулча далай — сўнгсиз (донолик) ва лама] — Тибетдаги ламаизм руҳонийлари бошлиғининг унвони. 1391 й. да жорий этилган. Биринчи Д.-л., ривоятга кўра, 1351 й. да туғилган. Ламаизмда Д.-л. тирик худо сифатида диндорлар орасида катта эътиборга эга. У ўлганда олий ламалардан тузилган махсус комиссия янги туғилган тибетлик чақалокдар орасидан Д.-л. нинг илоҳий моҳияти мужассам бўлган гўдакни қидириб топади. У монастирга жойланиб, махсус тарбияланади. Ҳоз. — 14-Д.Л. Тен-зин Гьятсо.