ДАЛА ТАРИХИ ДАФТАРИ

ДАЛА ТАРИХИ ДАФТАРИ, темир дафтар, алмашлаб экиш далалари тарихи дафтари — хўжаликнинг агроишлаб чиқариш ҳужжати; алмашлаб экишдаги ҳар бир даланинг тарихи ва хўжаликнинг деҳқончилик маданиятида эришган ютуқлари акс этади. Дафтарда жами ер фонди майдони, экин майдонлари таркиби, тупроқлар таснифи, тупроқни ишлаш усуллари, ўғитлаш тизими каби маълумотлар йилма-йил қайд этиб борилади. Дафтар деҳқончиликни илмий асосланган усулда олиб борилишини назорат қилиш имкониятини беради.