ДАЛА ЧУМЧУҒИ

ДАЛА ЧУМЧУҒИ (Passer montanus L.) — чумчуқсимонлар туркуми тўқимачилар оиласига мансуб қушларнинг бир тури. Вазни 20—25 г. Бошқа чумчуқсимонлардан бошининг энса қисми қўнғир, оқ рангли чаккасида қорамтир доғлари ҳамда қанотларида иккитадан оқиш йўли бўлиши билан фарқ қилади. Евросиёнинг деярли ҳамма жойида тарқалган. Асосан ўтроқ яшайди, фақат ареалининг шим. қисмидан қишда жан. роққа кўчади. Буталар орасига, боғлар ва хиёбонлардаги дарахтлар танаси ёки ердаги ёриқларга уя қуради, унга 4—8 та (одатда 5—6 та) оқ ёки кулранг майда қорамтир доғли тухум қўяди. Дала чумчуғи шим. ҳудудларда ҳашаротлар б-н озиқланиб бирмунча фойда келтиради. Аммо деҳқончилик ривожланган қудудларда пишиб етилган донли экинлар ва меваларни еб катта зиён етказади. Сони кўп бўлган жойларда Дала чумчуғига қарши кураш олиб борилади.