ДАКОТА

ДАКОТА (ўзларини шундай атайдилар) , дакотасиу — АҚШ ва Канададаги сиу гуруҳига мансуб индейс халқи (Жан. ва Шим. Дакота, Миннесота ва Небраска штатларидаги резервацияларда яшайди. АҚШда — 10 минг киши, Канадада — 3 минг киши. Диндорлари — асосан, христианлар (протестантлар ва католиклар), анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд. Хокасиу тил оиласига мансуб дакота тилида сўзлашади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, дакота тили туркий тилларга қардош бўлган. Mac, туркий тиллардаги «ичув», «ичмоқ» — icu, ютув, «ютмоқ» Дакота қабиласининг тотем белгиси — аждарҳо.

— Yuta, «эш» (бирор ишда эш, шерик бўлмоқ) — ichi, «мен» — «mi», «икки» — ik ва б. Д. қабиласининг тотем белгиси — аждарҳо сурати ҳоз. Қозон ш. нинг герби билан айнан бир хил бўлиб, ундан ташқари у Волга булғорлари зарб этган тангаларда акс этган. Шунингдек, у рамз сифатида қад. туркий халқлар, жумладан, Ўрта Осиёдаги туркий халқлар орасида ҳам маълум бўлган. Дакота ларнинг ҳунларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида Л. Н. Гумилёв ҳам фикр билдирган (яна қ. Индейслар).

Ад.: Каримуллин А. Г., Прототюрки и индейцы Америки. По следам одной гипотезы, М., 1995.