ДАКАНА

ДАКАНА — аёллар рўмоли; одатда қора ёки оқ сатиндан тайёрланади ва соч фарқини беркитиб, сочни тутиб туришга хизмат қилади. Кўпроқ ўрта ёшли ва кекса аёллар катта (кўпинча оқ дока) рўмол тагидан ўрайдилар. Айрим жойлар (Фарғона водийси)да дурра, дуррача ҳам дейилади.