ДАЖЖОЛ

ДАЖЖОЛ (араб. — алдамчи, фирибгар) — ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлук. У ёвузлик тимсоли сифатида эзгулик тарафдорлари б-н жанг қилиб, охир-оқибатда мағлуб бўлиши ҳақида ривоятлар бор.