ДАЖБОГ

ДАЖБОГ — рус-славян мифологиясида Қуёш ва ўт-олов маъбуди, Сварог ўғли (шундан Дажбогнинг бошқа исми — Сварожич олинган). Рус йилномаларида жуда кўп марта (биринчи марта 980 й. да, князь Владимир Киевда маъбудларга, жумладан Дажбогга саждагохлар қурган пайтда) қайд этилган. Йилномага кўра Д. қад. туркийларнинг қуёш тангриси Хорсу билан айнан тенглаштирилган. Дажбогнинг этимологияси тўғрисида турли хил талқинлар мавжуд. Баъзи фикрларга кўра у готларнинг «даг» («кун»), славянларнинг «дождь» ва «дажб» (яъни иссиқлик ва неъматлар берувчи маъбуд) сўзларидан олинган.

Ф. Дадамуҳамедов ясаган «Бозбанд» тўплами (1993).

«Игорь полки жангномаси»да рус халқи «Дажбогнинг набираси» деб номланган.