ДАИКА

ДАИКА (инг. dike ёки duke — тўсиқ, тош девор) — интрузив магматик жисм, параллел текисликлар билан чегараланиб, бўшлиқлардаги жинслар орасида ётади. Даика купинча қаттиқроқ жинслардан тузилганлиги ва атрофдаги жинсларнинг нураб ёки ювилиб кетиши натижасида жойларда деворга ўхшаб кўтарилиб қолади. Даика эффузив ва интрузив жинслар ёки чуқур магма ўчокларига боғлиқбўлган алоҳида минтақаларни юзага келтиради. Даика бир марказдан чиққан радиал ва ҳалқа кўринишларида ҳам бўлади. Баъзан Даика ноёб фойдали қазилмаларни топишда белги ҳисобланади. Чатқол-Қурама, Молгузар, Қизилқум ясси тоғлари ва б. тоғларда учрайди.