ДАҲБЕД

ДАҲБЕД — Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги шаҳарча (1978 й. дан). Д. Миёнқолнинг шарқида, Окдарёнинг чап соҳилида жойлашган. Даҳбед номи форс. дах — ўн, бед — тол дан деб талқин қилинади. Даҳбед яқин т. й. станцияси — Зарафшондан 9 км. Аҳолиси 7400 киши (2000). Пахта қабул қилиш пункти, МТП, хусусий тикувчилик корхонаси, механизациялашган кўчма қурилиш корхонаси бор. Д. ни Катта Ўзбекистон тракти кесиб ўтган. Даҳбедда тарихий обидалардан Махдуми Аъзам мажмуаси (16-а. ; 1996—98 й. ларда таъмирланган) сақланган. 2 умумий таълим мактаби, Самарқанд механика иқтисодиёт коллежи, касб-ҳунар мактаби, 2 кутубхона, маданият маркази мавжуд.