ДАГИР

ДАГИР (форс.) — абр нақшли ярим ипак газлама. Д. икки тепкили қўл дўконда тўқилади. Танда иплари абр-банди усулида майдагуллар билан нақшланади, арқоғига қора ип қўшилади. Дагирдан чопон ва бошқа кийимлар, кўрпакўрпачалар тайёрланади. Турли жойларда турлича — шоларқоқ, олчинбар, пошшойи ва б. номлар билан аталади. Дагир 20-а. нинг 60-й. ларигача Фарғона водийсида ишлаб чиқарилган.