ДАГЕР

ДАГЕР (Daguerre) Луи Жак Манде (1787.18.11, Кормейзан-Паризи, Сена ва Уаза — 1851.10.7, Брисюр-Марн) — француз рассоми ва ихтирочиси, фотография ихтирочиларидан бири. Биринчи диораметт яратган (1822). Ж. Н. Ньепс тажрибаларидан фойдаланиб биринчи бўлиб ёруғлик сезгир модда сифатида кумуш иодидини қўллаб ўчиб кетмайдиган тасвирларни олиш усули — дагеротипияни ишлаб чиққан (1839).