ДАФНИЯЛАР

ДАФНИЯЛАР, сув бургалари (Daphnia) — баргоёклилар (баъзи манбаларга биноан шохдормўйловлилар) туркумига мансуб қисқичбақасимонлар уруғи. Танасининг уз. 1—3 мм. Танаси орқа ва ён томонидан шаффоф икки тавақали чиғаноқ билан қопланган, бо-шининг олд томони ўрдакнинг тумшуғига ўхшаб кетади. Бошида иккитадан йирик фасеткаси ва оддий кўзи бор. Аненнулалари майда, кучсиз. Антенналари икки шохли бўлиб, асосий ҳара-кат органи ҳисобланади. Дафниялар об-ҳаво қулай шароитда партеногенез хусуси-ятига эга. Бир неча ўн тури қутбдан ташқари ҳамма ерда учрайди. Дафниялар чучук сув ҳавзаларида балиқларнинг асосий озиғи, айрим паразит чувалчанглар учун эса оралиқ хўжайин ҳисобланади.