ДАДРА ВА НАГАРҲАВЕЛИ

ДАДРА ВА НАГАРҲАВЕЛИ — Ҳиндистондаги иттифокдош ҳудуд. Арабистон денгизи соҳилида. Майд. 0,5 минг км2. Аҳолиси 220,4 минг киши (2001). Маъмурий маркази — Силваса ш. Ҳиндистон я. о. нинг шим. ғарбий қисмида, Маҳараштра ва Гужарот штатлари оралигида жойлашган. Асосан қ. х. маҳсулотлари етиштирилади. Саноат тармоқлари ҳам қ. х. махсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Силвасада пальма толаси ишлаб чиқарилади. Меъморий ёдгорликларидан Португалия мустамлакачилик даврида европача қурилган биноларнинг баъзилари сақланиб қолган.