ДЕНИЗЛИ — Туркиянинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар, Денизли элининг маъмурий маркази. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 234,5 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Д. ёнидан магнезит олинади.