ДЕМОСФЕН (Demosthenes) (мил. ав. 384—322) — юнон нотиғи, сиёсий арбоби. Афинадаги демократик кайфиятдаги гуруҳнинг йўлбошчиси. Нотиклик санъатидан дарс берган, суд маҳкамаларида, йиғилишларда нутқ сўзлаган (61 нутқи, 56 маърузаси сақланиб қолган). Бутун умри давомида Афинанинг мустақиллиги ва Юнонистон полисларининг Македонияга қарши бирлашиши учун курашган. Македония подшоси Филиппга қарши қаратилган бир қанча нутқ сўзлаган (бу нутклар «филиппик» номи билан машҳур). Ҳаётининг сўнггида, душманлари таъқибига уч-раб, Афинадан қочган ва заҳар ичиб ўлган.